Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:31

Волгорадда яна портлаш содир бўлди


Волгоградда портлаган троллейбус, 2013 йилнинг 30 декабри.
Волгоградда портлаган троллейбус, 2013 йилнинг 30 декабри.

Душанба куни эрталаб Волгоград шаҳрида троллейбусда содир бўлган портлаш оқибатида, дастлабки маълумотларга кўра, 10 киши ҳалок бўлди, яна ўн киши тан жароҳати олди.


Бу ҳақда Интерфакс ахборот агентлиги Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Жанубий минтақавий маркази вакиласи Ирина Гоголева сўзларига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Айни хабар мамлакат Ички ишлар вазирлиги ва Тергов қўмитаси томонидан ҳам тасдиқланган.

v1 порталининг хабар қилишича, портлаш Волгоград шаҳрининг Дзержинск туманида (Качинский бозори яқинида) 15-троллейбус ичида содир бўлган. Гувоҳларга кўра, Качинский бозори атрофи ҳозир ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ўраб олинган. Портлаш мосламаси қандай ҳаракатга келтирилгани ҳозирча маълум эмас.

Бир кун аввал, 29 декабрь куни худкуш шахс Волгоград темир йўл вокзали биноси ичида ўзини портлатиб юборганди. Портлаш оқибатида, сўнгги маълумотларга кўра, 17 киши ҳалок бўлган, 30 дан зиёд одам тан жароҳати олган. Яраланганлардан айримларининг аҳволи ўта оғир экани айтилмоқда.

Кечаги террорчилик хуружини содир этган худкушнинг шахси аниқланган, аммо тергов манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, унинг исми ошкор қилинмаяпти. Айни пайтда унинг славян қиёфали киши бўлгани айтилмоқда.

Интерфакс манбаси берган маълумотларга кўра, бу эркак портлаш мосламасини ўз рюкзагида олиб кетаётган бўлган. У металл қидирувчи анжом орасидан ўтаётган пайтда сигнализация ишлаб кетган. Шундан сўнг полициячи эркакни четга чиқиб, шахсий кўрикдан ўтишни таклиф қилган. Шу пайт портлаш мосламаси ишга тушган.

Агентлик манбасига кўра, портлашдан сўнг воқеа жойи кўздан кечирилганда у ердан граната чекаси илиниб турган эркак кишининг бармоғи ҳамда террорчига тегишли экани тахмин қилинаётган тўппонча топилган.
XS
SM
MD
LG