Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:11

Волгоградда аксилтеррор амалиётлари ўтказилмоқда


30 декабрдан 3 январга қадар Волгоград вилоятида беш кунлик мотам эълон қилинди. Сочида ўтказилиши кутилаётган Қишки Олимпия ўйинларига олти ҳафта қолганда содир этилган иккита портлаш оқибатида 32 одам нобуд бўлди, шифохоналарга турли жароҳатлар билан 104 киши олиб келинди. Волгоград полицияси шаҳарда оммавий “зачистка” амалиётларини бошлади.



“Волгоградда вазият оғир!”

Якшанба ва душанба кунлари содир этилган портлашлар оқибатида Волгоградда “террорчилик хавфи” ҳолатининг энг юқори – “сариқ” даражаси эълон қилинди.

Волгоград шаҳри бўйича ИИВнинг бутун шахсий таркиби ҳамда Ички ишлар қўшинлари ва академияси ходимлари террорчилик ҳужумларни олдини олиш бўйича оммавий махсус амалиётларни бошлаб юборди.

Волгоград Ўзбеклар жамияти раиси Рустам Жумаев Озодликка шаҳарда юзага келган вазиятни тасвирлаб берди:

- Шаҳарда вазият оғир – ҳамма кўчалар, ҳамма томон ёпиқ. Мана айтишяпти телевизордан – 30 кишидан ортиқ одам ўлган. Ҳамма жойда полиция, “тез ёрдам”, МЧС, кўчалар ёпилган, текшир-текшир... Катта савдо марказлари, гипермаркетларни ёпишяпти, одам кўп йиғиладиган жойларда полицейскийлар киришда туриб, битталаб текширишяпти, сумкаларни титкилаяпти. Вазият оғир. Одамлар қўрққанидан ҳозир троллейбус-трамвайларга минмай қолишган – пиёда юриб қолишган. Умуман воҳима! Бундан 3 ой олдин бўлган эди портлаш, мана энди иккита бирданига портлаш. Миш-миш гаплар юрибди “Ҳоли яна учинчи портлаш бўлиши мумкин”, деган информация бр экан. Шунинг учун ҳамма томонларни ёпиб ташлашди, дейди Рустам Жумаев.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:50 0:00
Бевосита линк

Ўзбек жамияти раҳбари шаҳарда кўпчилик “Нима учун айнан Волгоградда портлашлар содир этилмоқда?”, деган саволга жавоб топа олмаётганини айтади.



Рустам Жумаев бу террорчилик актларидан зарар кўрганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлигини ҳам қўшимча қилди.

- Йўқ, Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Мен бугун Миллий масалалар бўйича қўмита ходимлари билан телефонлашиб гаплашдим. Информация борки, битта тожик йигит, Тожикистон фуқароси кеча вокзалдаги портлашда ўлган, дейишди. Лекин, тўғри информация ҳеч кимда йўқ, шунга ҳамма воҳимада, кўчага чиқишга қўрқиб қолган, дейди бугундан бошлаб 5 кун давомида вилоятда мотам эълон қилинганини гапирган Волгоград Ўзбеклар жамияти раиси Рустам Жумаев.

Олинган сўнгги хабарларга кўра, жабрланганлар орасида 3 нафар вояга етмаган бола, улардан бири – комада қолаётган 5-7 ойлик гўдак бор. Полиция боланинг ота-онаси автобусда нобуд бўлганини тахмин қилмоқда.

Волгоград. Троллейбус портлаган жой
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:21 0:00

Иккала портлаш, дастлабки тергов хулосасига кўра, худкушлар томонидан содир этилган. Россия Тергов қўмитаси расмий вакили Владимир Маркин Волгоградда шаҳрида содир этилган портлашлар ўзаро боғлиқ экани тўғрисида жиддий тахминлар борлигини маълум қилди. Аниқланишича, портловчи мослама бир хилдаги элементлар билан тўлдирилган.

У “вокзалдаги биринчи портлаш кавказлик худкуш-аёл томонидан содир этилган”, дея ахборот воситаларида тарқатилган хабарни рад этиб, бундай деди:

- Вокзалда портовчи мослама террорчи-эркак томонидан ҳаракатга келтирилди. Унинг тана фрагментлари олиниб, шахсини аниқлаш учун генетик экспертизага юборилди, деди Тергов қўмитаси расмийси.

Терговчилар Волгоград вокзалидаги портлаш жойидан граната чекаси кийдирилган бармоқ топилганини маълум қилди. Шу тариқа, олдинроқ полиция худкуш деб эълон қилинган Оксана Асланова портлашларга алоқаси йўқлиги исботланди.

Тергов мутахассислари Волгоград темир йўл вокзалидаги портлашни “Доғистоннинг Буйнакск шаҳридаги жиноий гуруҳ аъзоси Павел Печёнкин содир этган бўлиши мумкин”лигини гапирмоқда. Исломни қабул қилган ва Ансар Ар-руси исмини олган Павел 2012 йилнинг бошларидан буён қидирувда бўлгани муълум.

Волгограддаги портлашлар кимга керак?

Айни пайтда, кузатувчилар “Волгоградда уюштирилган террорчилик ҳуружлар кимга керак бўлиши мумкин?” саволига жавоб изламоқда.

Интернетда Kungurov исмли “Livejournal” тармоғи фойдаланувчиларидан бирининг мақоласи жиддий тортишувларни келтириб чиқарди. Kungurov Волгограддаги портлашларни “террорчилик акти дея баҳоламаслик керак”лигини ёқлаб чиқди. Унингча, террорчилик “ҳеч ким томонидан ўз зиммасига олинмаган, демак ҳеч кимга бу портлашнинг кераги йўқ”.

“Аксинча, бу ҳужумлар бизнеснинг бир тури бўлиб, ҳар қайси “терактдан” энг катта моддий фойдани ҳукумат, аниқроғи бу ҳукуматни эгаллаб олганлар олади”, деб ёзади Кунгуров. Ўз фикрини исботлаш учун у сўнгги 3 йил ичида Россия давлати “махсус кучларнинг аксилтеррорчилик амалиётларига” бюджетдан ажратилган маблағ 10 баробарга ошгани ва бугунга келиб 46,7 миллиард рубл (салкам 1,5 миллиард АҚШ долл.-таҳр.) ни ташкил этганини очиқлади.

Москвадаги Карнеги марказининг етакчи таҳлилчиси, сиёсатшунос Алексей Малашенко Озодлик билан суҳбатда Волгограддаги портлашлар Владимир Путин ҳукуматига Олимпиададан олдинги “тизимли террорризм шаклидаги огоҳлантириш”, деб баҳоланиши кераклигини гапиради.

- Бу портлашлар биринчидан бир вилоятда, иккинчидан барчаси транспортда содир бўлгани билан ўзига эътибор қаратади. Демак, кимдир транспортни энг заиф жой дея ҳисобламоқда. Нима учун Волгоградда бу ҳужумлар қилинган саволига ҳеч ким жавоб бера олмайди: бу масала билан махсус хизматлар шуғуллансин. Ахир биз уни ким содир этганини ҳам билмаяпмиз! Бунинг ортидан 90 фоиз одамда “Кейинги портлаш қаерда содир бўлади: Москва ва унинг атрофидаги минтақалардами ёки Олимпиада ўтказилаётган Краснодардами?” саволи вужудга келади, дейди Алексей Малашенко.

Эслатиб ўтамиз, портлаш Волгоград шаҳрининг Дзержинск туманида (Качинский бозори яқинида) 15-троллейбус ичида содир бўлган. Портлаш мосламаси троллейбус ўртасида амалга оширилган.

Бир кун аввал, 29 декабрь куни худкуш шахс Волгоград темир йўл вокзали биноси ичида ўзини портлатиб юборганди. Портлаш оқибатида, сўнгги маълумотларга кўра, 17 киши ҳалок бўлган, 30 дан зиёд одам тан жароҳати олган. Яраланганлардан айримларининг аҳволи ўта оғир экани айтилмоқда.

Жорий йилнинг 21 октябр куни худкуш аёл Наида Асиялова Волгоград шаҳрида йўловчи автобусда портлашни амалга оширди. Россия расмийлари берган маълумотларга кўра, ўшанда 6 киши ҳалок бўлган, 30дан ошиқ одам жароҳатланган эди.
XS
SM
MD
LG