Линклар

Мисрда полиция ходимлари ва Мусулмонлар Биродарлиги тарафдорлари ўртасида содир бўлган янги тўқнашувларда камида икки киши нобуд бўлди.

Мамлакат ички ишлар вазирлигига кўра, тўқнашувлар чоршанба куни кечки пайт Александрия шаҳрида рўй берган.

Ўтган йилнинг июл ойида исломчи президент Муҳаммад Мурсий ҳокимиятдан ағдарилганидан бери унинг тарафдорлари мамлакат бўйлаб норозилик намойишлари уюштириб келмоқда.

Намойишлардаги тўқнашувлар натижасида юздан ошиқ киши ҳалок бўлди, минглаган намойишчи ҳибсга олинди.

Чоршанба куни Қоҳирадаги Мудофаа вазирлиги биноси олдида йўлни тўсиб олган Мурсий тарафдорларини тарқатиш учун ёш оқизувчи газ ва сув замбараги ишлатилгани айтилмоқда.

Душанба куни АҚШ ҳукумати Мисрда Мусулмонлар биродарлигини ҳаракатининг “террорчи гуруҳ” деб эълон қилиниши ва ҳаракат аъзоларининг ҳибсга олиниши юзасидан хавотир билдирди.
XS
SM
MD
LG