Линклар

logo-print
Skype ширкатининг йирик ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари "Сурия электрон армияси" ҳакерлар гуруҳининг ҳужумига учради.

1 январь куни уюштирилган ҳужумлар натижасида ҳакерлар ширкатнинг Facebook ва Twitter тармоқларидаги саҳифалари ҳамда расмий блогини вақтинча назоратга олган.

Ҳакерлар ушбу саҳифалар орқали интернет фойдаланувчиларини Microsoft ширкатига тегишли Hotmail ва Outlook почта хизматларидан фойдаланмасликка чақиришди.

Ҳакерлар иддаосига кўра, мазкур хизматлар фойдаланувчиларга тегишли шахсий маълумотларни махфий хизматлар билан ўртоқлашади.

Эслатамиз, Skype хизмати 2011 йили Microsoft тарафидан 8,5 миллиард АҚШ долларига сотиб олинган эди.

Айни дамда Skype ҳужумга учраган саҳифалари устидан назоратни тўлиқ тиклагани айтилмоқда.

Сурия президенти Башар Ассад режимини ёқловчи "Сурия электрон армияси" ҳакерлар гуруҳи қатор йирик ширкатлар вебсайтлари, жумладан, ФИФА ташкилоти, "Ал Жазира" телеканали ва Associated Press агентлиги интернет саҳифаларига ҳужумлар уюштирган.
XS
SM
MD
LG