Линклар

Судга кетаётган Парвез Мушарраф касалхонага олиб кетилди


Парвез Мушарраф хиёнатда айбланмоқда.

Парвез Мушарраф хиёнатда айбланмоқда.

Покистон полициясининг маълум қилишича, мамлакат собиқ президенти Парвез Мушарраф пайшанба куни судга кетаётган пайтда кўкрак қисмида оғриқ пайдо бўлганидан шикоят қилган ва зудлик билан касалхонага олиб кетилган.

Исломободдаги махсус трибунал ҳиёнатда айбланаётган Мушаррафга пайшанба куни судга келиш, акс ҳолда у ҳибсга олинишидан огоҳлантирди. Мушарраф бундан аввал иккита суд чақирувини хавфсизлигига оид хавотирлар важидан эътиборсиз қолдирган эди.

70 ёшли собиқ президент 2007 йил ноябрида мамлакат конституциясини вақтинча бекор қилиб, фавқулодда вазият жорий этгани учун ҳиёнатда айбланмоқда. Мушарраф ўзига қўйилаётган айбловларни сиёсий мотивларга асосланган дея, рад қилиб келмоқда. Мушаррафга нисбатан 1999-2008 йиллардаги иқтидори билан боғлиқ яна иккита айблов илгари сурилган.

Пайшанба куни суд эшитувлари олдидан Исломободда хавфсизлик чоралари кучайтирилди.
XS
SM
MD
LG