Линклар

Антарктикада тиқилиб қолган рус кемаси йўловчилари эсон-омон қутқариб олинди


Хитойга қарашли вертолёт пайшаба куни музда тиқилиб қолган кема олдига қўнишга муваффақ бўлди.

Хитойга қарашли вертолёт пайшаба куни музда тиқилиб қолган кема олдига қўнишга муваффақ бўлди.

Антарктика музларида бир ҳафтадан ортиқроқ вақт мобайнида тиқилиб қолган тадқиқот кемасининг барча 52 йўловчиси қутқариб олинди.

Австралия денгиз ҳаракати хавфсизлиги идорасига кўра, Академик Шокальский номидаги кемада 24 декабрдан бери қолиб кетган олимлар, сайёҳлар ва журналистлардан иборат йўловчилар Хитойга қарашли вертолёт ёрдамида 12 кишилик гуруҳларда Автралияга тегишли кемага олиб ўтилган.

Россияга қарашли кема австралиялик тадқиқотчи сайёҳ Даглас Моусоннинг 1911-1914 йиллардаги экспедициясини такрорламоқчи бўлган. Об-ҳавонинг ёмонлиги боис жанубий қутб музлари орасида тиқилиб қолган экспедиция аъзоларини қутқариш учун қилинган бир нечта уриниш натижа бермаётган эди.

Музда тиқилиб қолган кема экипажининг 22 аъзоси ўзларига ҳеч қандай хавф йўқлиги боис уни тарк этмасликка қарор қилди.
XS
SM
MD
LG