Линклар

Ариэль Шароннинг аҳволи ёмонлашмоқда


Ариэль Шарон етти йилдан бери комада қолмоқда.

Ариэль Шарон етти йилдан бери комада қолмоқда.

Исроил собиқ бош вазири Ариэль Шароннинг аҳволи оғирлашди. Шифокорларга кўра, етти йилдан бери кома ҳолатида бўлган 85 ёшли Шароннинг “муҳим тана аъзолари” фаолияти пайшанба куни ёмонлаша бошлаган.

2006 йилнинг январ ойидан бери Шаронни даволаётган Тел Авивдаги касалхона директори Зеев Ротштайн бошқа тафсилотларни очиқламади.

Исроил матбуоти Шароннинг буйраги ҳуруж берганини хабар қилмоқда. Унинг оила аъзолари касалхонага келган.

Узоқ муддатли ва мунозараларга бой ҳарбий фаолиятга эга Шарон 2001 йилдан 2006 йилгача Яҳудий давлати бош вазири бўлган. 2006 йилнинг январида сайловолди кампанияси пайтида у инсультни бошдан кечирган ва комага тушиб қолган.
XS
SM
MD
LG