Линклар

logo-print

Ўзбекистонлик мардикорлар ўтган йилнинг 9 ойи давомида Россиядан қарийб 5 миллиард доллар пул жўнатди


Меҳнат муҳожирларига нисбатан босимлар кучаяётганига қарамасдан пул жўнатмалари миқдори камайгани йўқ.

Меҳнат муҳожирларига нисбатан босимлар кучаяётганига қарамасдан пул жўнатмалари миқдори камайгани йўқ.

Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ўтган йилнинг дастлабки тўққиз ойи давомида Россиядан 4,9 миллиард АҚШ доллари миқдорида пул жўнатди. Россия Марказий банки берган маълумотларга кўра, пул жўнатмалари бўйича ўзбекистонликлар яна биринчиликни сақлаб қолган.

Пул жўнатмалари бўйича иккинчи ўринни тўққиз ой ичида ватанига 3 миллиард доллар жўнатган тожикистонлик мардикорлар эгаллади. Украина ва Қирғизистон учинчи ва тўртинчи натижани кўрастди.

Россия Марказий банкининг маълум қилишича, меҳнат муҳожирлари уч чорак натижаларига кўра, жами 15 миллиард доллар пулни ўз ватанларига юборишган.

Сўнгги бир йил давомида ҳам Россияда, ҳам Ўзбекистонда меҳнат муҳожирларига нисбатан босимлар кучаяётганига қарамасдан пул жўнатмалари миқдори камайгани йўқ.

Расмий маълумотларда Россиядаги ўзбекистонлик муҳожирлар сони 2 миллион деб берилади. Норасмий манбалар 5 миллиондан 8 миллионгача ўзбекистонлик мамлакат ташқарисида тирикчилик қилишини тахмин қилади.
XS
SM
MD
LG