Линклар

logo-print

Эрон жанубида рўй берган зилзила бир кишини ўлдирди


Магнитудаси 5,5 баллни ташкил қилган ер силкиниши оқибатида Ҳормозган вилоятида кўплаб биноларга зиён етказилган.

Магнитудаси 5,5 баллни ташкил қилган ер силкиниши оқибатида Ҳормозган вилоятида кўплаб биноларга зиён етказилган.

Эрон жанубида рўй берган кучли зилзила оқибатида камида бир одам ҳалок бўлиб, 30га яқин одам жароҳатлангани хабар қилинмоқда.

Эрон давлат телевидениесига кўра, магнитудаси 5,5 баллни ташкил қилган ер силкиниши оқибатида Ҳормозган вилоятида кўплаб бинолар ва электр линияларига зиён етказилган.

Пайшанба куни эрталаб рўй берган зилзила эпимаркази Теҳрондан 1200 километр жануброқда жойлашган Бастак шаҳарчасида бўлган. Кун давомида минтақада яна бир нечта иккиламчи ер қимирлашлари сезилган.

Эроннинг катта қисми сейсмик ҳисобланади ва у ерда тез-тез зилзила юз бериб туради. 2003 йилда Бам шаҳрида рўй берган кучли ер силкиниши оқибатида 26 мингга яқин одам ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG