Линклар

Хитой Гуантанамонинг уйғур тутқунлари Словакияга жўнатаётган АҚШни танқид қилди


Хитой расмийлари АҚШ ҳукуматининг Гуантанамо қамоғида сақланган уч нафар уйғурни Словакияга жўнатиш қарорини танқид қилди.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги пайшанба куни эълон қилган баёнотида, расмий Пекин бу уйғурлар Хитой ва уларни қабул қилиб олувчи мамлакат учун хавф туғдириши важидан уларнинг экстрадиция қилинишини сўраб келгани айтилади.

Қўшма Штатлар шу ҳафта бошроғида уч маҳбус озод қилиниб, Словакияга жўнатилишини маълум қилган эди. Словакия Ички ишлар вазирлиги уларни қабул қилиб олишга тайёрлигини билдирган.

Пентагон маълумотларига кўра, Словакияга жўнатилаётган маҳбуслар 2001 йилда Афғонистонда қўлга олинган ва Гуантанамода сақланган 22 уйғурнинг сўнггиларидир.
XS
SM
MD
LG