Линклар

Волгограддаги портлашлар ҳибсга олинганларнинг кўпчилиги марказий-осиёлик меҳнат муҳожирларидир


Россиянинг Волгоград шаҳрида 34 кишининг ўлимига сабаб бўлган террор ҳуружи ортидан юзлаб одам ҳибсга олинди.

Россия матбуотининг минтақа ички ишлар вазирлигига таяниб, хабар қилишича, якшанба ва душанба кунги портлашлардан кейин қўлга олинган 700га яқин одамнинг кўпчилиги марказий-осиёлик меҳнат муҳожирлари ва шимолий-кавказликлардан иборатдир.

Тергов идоралари худкушлар томонидан содир этилгани гумон қилинаётган портлашларни тафтиш қилишда давом этмоқда. Россия Федерал хавфсизлик хизмати марказий вокзал ва шаҳар троллейбусида рўй берган портлашлар ортида шимолий-кавказлик исломчилар турганини гумон қилмоқда.

29 декабрь куни Волгоград марказий вокзалида худкушнинг йўлини тўсишга ҳаракат қилган полициячи пайшанба куни дафн қилинди. Портлашлар оқибатида ўнлаб одам жароҳатланган эди ва уларнинг бир неча нафари оғир аҳволда касалхонада қолмоқда.
XS
SM
MD
LG