Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:09

Ўзбекистоннинг бош майдонида Янги йил манзаралари


Тошкентдаги Мустақиллик майдонига ўрнатилган арча атрофида Янги йил байрами қизғин давом этмоқда. Мамлакатнинг бош майдони ҳар қачонгидан гавжум.

Байрамга келган болалар арча атрофидаги Қорбобо ва Қорқиз, шунингдек, Шрек, Маша, Айиқ, Микки Маус сингари ўнлаб эртак ва мултфилм қаҳрамонлари билан суратга тушишлари мумкин.

Майдонда сайёр аттракционлар ўрнатилган, савдо шахобчалари ташкил қилинган.

Янги йил тантаналари муносабати билан хавфсизлик чоралари кучайтирилган, байрам ўтаётган ҳудудда кўп сонли ички ишлар ходимларини кўриш мумкин.

Майдонга келаётганлар махсус ташкил этилган муваққат назорат пости орқали ўтказилмоқда.

Ота-оналар ва болаларга қулайлик яратиш мақсадида бош майдонга олиб борувчи Шароф Рашидов шоҳкўчасида транспорт ҳаракати тўхтатилган.

XS
SM
MD
LG