Линклар

Ўзбекистон президенти ижара ҳақларининг минимал миқдорини белгилаб берди


Ўзбекистон президентининг қарори билан 2014 йил 1 январидан бошлаб бинолар ва автотранспорт воситалари учун ижара ҳақининг минимал миқдори белгиланди.

Қарорда айтилишича, жорий йилда турар – жой учун мўлжалланмаган бинолар ижара ҳақи 1 квадрат метрга Тошкентда 6000 сўм, Нукус ва вилоят аҳамиятидаги шаҳарларда 4000 сўм, бошқа аҳоли пунктларида 2000 сўм қилиб белгиланди.

Ижарадан тўланадиган солиқ миқдори эса 7,5 фоизни ташкил қилади. Мазкур тарифлар асосида ҳисобланганда, Тошкентда 100 квадрат метрли офисни ижарага берган шахс ҳар ойда 45 минг сўм солиқ тўлаши шарт бўлади.

Ўзбекистон президентининг қарорида енгил автомашина учун бир ойлик ижара ҳақи 220 минг сўм, микроавтобус, автобус ва юк ташувчи машиналар учун 430 минг сўм қилиб белгиланган.

Турар-жой учун мўлжалланган бинолар ижара ҳақи эса 2013 йилда белгиланган нархдан оширилгани йўқ. Эслатиб ўтамиз, 2013 йилда турар –жой бинолари учун ижара ҳақи бир квадрат метрга Тошкентда 3000 сўм, Нукус ва вилоят аҳамиятига эга шаҳарларда 2000 сўм, бошқа аҳоли пунктларида 1000 сўм қилиб белигланган эди.
XS
SM
MD
LG