Линклар

logo-print

Волгоградга террорчилар Шимолий Кавказдан келгани таҳмин қилинмоқда


Россия президенти В.Путин Волгоградда троллейбус портлатилган жойга гул қўймоқда, 2014 йил, 1 январь.

Россия президенти В.Путин Волгоградда троллейбус портлатилган жойга гул қўймоқда, 2014 йил, 1 январь.

Россия тергов тузилмалари Волгограддаги террорчилик ҳаракатларини содир этган худкушлар шаҳарга Шимолий Кавказдан кириб келганини таҳмин қилмоқда.

Терговчилар тахминича, “террорчилар шаҳарга полициячилар назорат қилаётган асосий йўлларни четлаб ўтиб, дала йўллари орқали кириб келган”. Айни пайтда Волгограддаги барча кириш ва чиқиш йўллари кучайтирлган тарзда назорат қилинмоқда.

Волгоградда якшанба ва душанба кунги портлашлардан кейин қўлга олинган 700га яқин одамнинг кўпчилиги марказий осиёлик меҳнат муҳожирлари ва шимолий-кавказликлардир.

Волгоградда 29 -30 декабрда темир йўл воказали ҳамда троллейбусда содир этилган худкуш ҳужуми оқибатида 34 одам ҳалок бўлган, 60 дан ортиқ одам яраланган эди.
XS
SM
MD
LG