Линклар

АҚШ ҳукумати Хитой эътирозига жавоб қайтарди


Гуантанамо қамоқхонаси.

Гуантанамо қамоқхонаси.

АҚШ ҳукумати Гуантамо қамоқхонасидаги уйғур маҳбусларнинг энг сўнгги уч кишидан иборат гуруҳи озод қилинишини ва Словакияга жўнатилишини қоралаган Хитой расмийларига жавоб қайтарди.

АҚШ Давлат департаменти вакили Мари Харф “АҚШ ҳукумати уйғур миллатига мансуб шахсларни душман қаторида қўлга олинишига интилмаслигини аллақачон билдирган”, деб баёнот берди. Шунингдек, АҚШ расмийси 2008 йилда АҚШ Федерал суди томонидан Гуантанамо қамоқхонасида сақланаётган 17 уйғур маҳбус озод қилинганини эслатиб ўтди.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги пайшанба куни Гуантанамодан сўнгги уйғур маҳбусларнинг озод қилинишини танқид қилиб, уларнинг Хитойга экстрадиция қилинишини илтимос қилган.

Пентагон маълумотга кўра, Словакияга жўнатилган уйғурлар 2001 йилда Афғонистонда қўлга олинган. Бу уч маҳбус Гуантанамода сақланган ва озод этилган 22 уйғурнинг энг сўнгги гуруҳидир.
XS
SM
MD
LG