Линклар

logo-print
Ироқнинг Дияла вилоятидаги Балад Рўз шаҳрида ҳудкуш ҳужуми оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, 25 киши яраланди.

Пайшанба куни Ироқда Фаллужа ва Рамади шаҳарларининг бир қатор мавзелари қуролли гуруҳлар томонидан эгаллаб олингани хабар қилинди. Жанглар душанба куни полиция томонидан суннийларнинг норозилик лагери тарқатиб юборилгач бошланиб кетган эди. Мазкур воқеадан сўнг суннийлар ва асосий қисми шиалардан иборат ҳукумат ўртасидаги қарама-қаршилик кучайган.

Ироқ хавфсизлик кучлари Фаллужа ва Рамади шаҳарларидан олиб чиқиб кетилган. France-Presse агентлигининг пайшанба куни Ироқ ташқи ишлар вазирлиги вакилига таяниб хабар беришича, “Фаллужанинг ярми “Ироқ ва Левонт ислом давлати” жангари гуруҳи томонидан назорат қилинмоқда”. Рамади шаҳрида ҳам мана шундай вазият юзага келган.
XS
SM
MD
LG