Линклар

logo-print

Ҳиндистон бош вазири истеъфога кетиш ниятини билдирди


Ҳиндистон Бош вазири Манмоҳан Сингҳ.

Ҳиндистон Бош вазири Манмоҳан Сингҳ.

Ҳиндистон Бош вазири Манмоҳан Сингҳ жорий йилда ўтказилажак сайловлардан кейин истеъфога кетишини эълон қилди. Жума куни қилган чиқишида 81 ёшли Сингҳ, ҳатто ўзи дохил бўлган Конгресс партияси сайловда ғолиб чиқадиган тақдирда ҳам иқтидорни янги бош вазирга топширишини баён қилди.

Сўнгги сўровларга кўра, икки марта кетма-кет иқтидорда бўлган партия бу сафар мағлуб бўлиши мумкин. Ҳиндистоннинг асосий миллатчи партияси яқинда ўтказилган маҳаллий сайловларда Конгресс партиясини ортда қолдирди.

Сингҳ Неру-Ганди сулоласи вакили Раҳул Гандини Конгресс партиясига етакчилик қилиш ва янги бош вазир лавозимига энг лойиқ сиёсатчи, деб ҳисоблашини билдириди.

Сингҳ 1990 йлларда молия вазири лавозимида ислоҳотларни амалга оширгани туфайли 9 йиллик иқтидори даврида катта обрўга эга бўлди. Бироқ коррупция билан боғлиқ қатор жанжаллар боис обрўйига путур етди.
XS
SM
MD
LG