Линклар

Ироқ: Фаллужа ва Рамадида ҳукумат кучлари билан жангарилар ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда


Анбар вилоятидаги зўравонликлар ҳафта бошидан бери давом этмоқда.

Анбар вилоятидаги зўравонликлар ҳафта бошидан бери давом этмоқда.

Ироқ хавфсизлик кучлари Фаллужа ва Рамади шаҳарларида Ал-Қойдага алоқадор юзлаб жангарилар билан тўқнаш келмоқда.

Ироқ Исломий Давлати ҳамда Левант гуруҳлари жангарилари билан тўқнашувлар рўй бераётган иккала шаҳар ҳам Анбар вилоятида жойлашган.

Франс Пресс агентлигига кўра, Рамади шаҳридаги жанглар шиддати пайшанба кечқурунга бориб, бироз пасайган. Лекин шаҳар назорати ҳукумат кучларига қайтарилганми, йўқми ноаниқ қолмоқда.

Анбар вилоятидаги жанглар душанба куни ҳукумат кучлари Рамади шаҳри яқинида норозилар лагерини тарқатиб юбориши ортидан бошланган эди. Бу ҳодиса суннийлар ва иқтидордаги шиалар ўртасидаги қарама-қаршиликни янада кучайтирди.

Айни пайтда, Бағдоддан 70 километр шимолроқда жойлашган Балад Руз шаҳрида пайшанба куни бомба ўрнатилган юк машинасининг портлатилиши оқибатида 19 киши нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG