Линклар

Керри Яқин Шарқ сафари доирасида Исроил билан Фаластин ўртасида муросага эришмоқчи


АҚШ Давлат котиби Жон Керри Исроил Ташқи ишлар вазири Авигдор Либерман билан Қуддусдаги David Citadel меҳмонхонасида учрашди.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Исроил Ташқи ишлар вазири Авигдор Либерман билан Қуддусдаги David Citadel меҳмонхонасида учрашди.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Яқин Шарққа сафари доирасида жума куни Қуддусда Исроил Ташқи ишлар вазири Авигдор Либерман билан учрашди.

Бу сўнгги бир йил ичида Керрининг Яқин Шарққа қилаётган 10чи сафаридир. АҚШ давлат котиби Исроил ва Фаластин ўртасида келишувга эришилиши учун белгиланган тўққиз ойлик муҳлат май ойида тугагунига қадар икки томонни асосий шартларни қабул қилишга кўндиришга уринимоқда.

Керри пайшанба куни Исроил Бош вазири Беньямин Нетаняҳу билан учрашди ва бугун Рамаллоҳда Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос билан сўзлашувлардан аввал яна бир бор Яҳудий давлати раҳбари билан учрашиши айтилмоқда.

Икки томон тинчлик битимига оид илгари сурган шартларни ҳам Нетаняҳу, ҳам Аббос савол остига олиб келмоқда.

Керри ҳам Исроил, ҳам Фаластин тинчлик битимининг асосий шартлари бўйича келишиб олишлари учун қийин қарорларни қабул қилишларига тўғри келади, дея таъкидлади. АҚШ икки томон ўртасида вужудга келган қарама-қаршиликларни юмшатишда ёрдам кўрсатишга тайёр, дея қўшимча қилди Керри.
XS
SM
MD
LG