Линклар

Bloomberg: Дунёнинг энг бадавлат 300 одами учун 2013 йил анча омадли бўлди


Дунёнинг энг бадавлат 300 кишисининг умумий бойлиги 2013 йилда ярим триллион долларга кўпайди. АҚШдаги Bloomberg агентлиги эълон қилган рейтингга кўра, энг бадавлат 300 одамнинг жами пули 524 миллиард АҚШ долларига ортган ва 2013 йилнинг 31 декабрь кунги ҳолатга кўра 3,7 триллион АҚШ долларини ташкил қилган.

Bloomberg агентлиги мутахассисларига кўра, 2013 йилда иқтисоднинг юқори технологияларга алоқадор соҳалари энг кўп даромад келтирган.

Bloomberg агентлигига кўра, дунёнинг энг бадавлат кишиси мақомини Microsoft ширкати асосчиси Билл Гейтс эгаллаган. Гейтс ўтган йили ўз давлатини 15,8 миллиард долларга кўпайтириб, 78,5 миллиардга етказган.

Бисотида 73 миллиард доллари бўлган мексикалик магнат Карлос Слим ўтган йилгидан бир поғона пастлаб иккинчи ўринга тушган. Мексикадаги энг йирик коммуникацион ширкат хўжайини учун ўтган йил унча омадли келмади ва у қарийб бир ярим миллиард доллар зарар кўрди.

Асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов 20 миллиард долларлик давлати билан Bloomberg рейтингидан жой олди ва Россиянинг энг бой одами мақомини сақлаб қолди. Олигарх Усмонов ўтган бир йил давомида бойлигини 1,3 миллиард долларга кўпайтиришга муваффақ бўлди.
XS
SM
MD
LG