Линклар

logo-print

Волгоградда портлашлар қурбонларини дафн қилиш давом этмоқда


Волгоград марказий вокзали ва шаҳар троллейбусида рўй берган портлашлар оқибатида 34 киши ўлдирилди, ўнлаб одам жароҳатланди.

Волгоград марказий вокзали ва шаҳар троллейбусида рўй берган портлашлар оқибатида 34 киши ўлдирилди, ўнлаб одам жароҳатланди.

Волгограддаги портлашлар қурбонларининг яна олти нафари жума куни дафн қилинди. Ўтган якшанба ва душанба кунлари Волгоград марказий вокзали ва шаҳар троллейбусида рўй берган портлашлар оқибатида 34 киши ўлдирилди, ўнлаб одам жароҳатланди.

Россия жанубидаги минтақада худкушлар томонидан амалга оширилган ҳуруж боис Янги йил байрамига бағишланган тадбирларнинг кўпчилиги бекор қилинди. Ҳозирда касалхоналарда жароҳатланганларнинг 65 нафари қолмоқда, улардан беш нафарининг аҳволи оғир.

Волгоград шаҳрида аксилтеррор амалиёти давом этмоқда. Ички ишлар вазирлигига кўра, ҳозирда камида 150 нафар одам ҳибсга олинган ва уларнинг аксари марказий-осиёлик ва шимолий-кавказлик муҳожирлардир.

Ҳужум учун ҳеч ким масъулиятни ўз зиммасига олгани йўқ, лекин терговчилар бунинг ортида Шимолий Кавказдаги исломчи экстремистлар турганни тахмин қилмоқда.

Портлашлар Россиянинг Сочи шаҳрида 2014 йилги Қишки Олимпия ўйинларига олти ҳафта қолганида содир бўлди.
XS
SM
MD
LG