Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:14

OzodlikOnline: Ўзбекистонни бундан 50 йил кейин қандай тасаввур қиласиз?


Нима деб ўйлайсиз, балки 50 йилдан кейин Ўзбекистонда бозорлар бўлмас?
Нима деб ўйлайсиз, балки 50 йилдан кейин Ўзбекистонда бозорлар бўлмас?

Бундан 50 йил аввал Ўзбекистоннинг мустақил давлат бўлиши фақат саноқли ўзбек зиёлиларининг орзуси эди.

Тошкентда метро қурилиши ёки вақти келиб, Ўзбекистонда ҳам машина ишлаб чиқариш бирор ўзбекнинг тушига ҳам кирмаган бўлса керак.

Ўша пайтда Андижонда туриб, Америкадаги ўғли билан видео суҳбат қилиш ўзбеклар учун фантастикага ўхшаб туюлгани аниқ.

Бугунги кунда 60-йиллардаги ватандошларимизнинг ҳатто ҳаёлига ҳам келмаган ўзгаришлар сон-саноқсиз.


Хўш, бундан 50 йил кейин бугунги ўзбекни ҳайратга соладиган нималар пайдо бўлиши мумкин?


Роппа-роса 50 йил аввал (1964 йил) фантаст ёзувчи Айзек Азимовнинг 2014 йилда дунё қай кўринишда бўлиши борасида қилган башоратларининг айримлари бугунги кунда ҳақиқатга айланганига гувоҳ бўлаяпмиз.
Азимовнинг симсиз техник асбоблар, видео қўнғироқлар, 3D фильмлар борасидаги башоратлари бугунги кунда ўз исботини топди.
Айни пайтда фантаст ёзувчининг айрим башоратлари, жумладан, "2014 йилда аксар аҳоли ер таги ёки сув остида яшаши мумкин"лиги ҳали ҳам ҳаёллигича қолаяпти.
Хўш, бундан 50 йил кейин бизни нима кутаяпти? Ушбу саволга жавоб берган британиялик футуролог Ян Пирсонга кўра, 2064 йилга келиб, одамлар ер ёки сув остида эмас, балки бир неча километр баландликдаги осмонўпар биноларда яшайди.
Пирсон фикрича, Азимовнинг учар автомобиллар ҳақидаги башоратлари 2064 йилга бориб ҳам амалга ошмайди.
Бундан 50 йил кейин ҳам одамлар кино ва театр томошаларига боришни давом эттиришади. Лекин Пирсон башоратига кўра, агар мусиқа тинглашни истасангиз, шу заҳоти миянгиз сиз хоҳлаган мусиқа янграшига имкон беради.
2050 йилга бориб одамлар андроид ёрдамида ўз умрларини узайтириш имконига эга бўлишади. Пирсон буни "электрон умрбоқийлик" деб атайди.
Келинг, азиз муштарий, биз ҳам ўз тасаввурларимизни бир ишга солайлик:
Нима деб ўйлайсиз, 2064 йилга бориб бугунги ўзбекни ҳайратга соладиган нималар пайдо бўлиши мумкин?
Бундан 50 йил ўтиб, дунё, хусусан, Ўзбекистонни қай кўринишда тасаввур қиласиз?

Ўзбекистон сиёсати, давлат тузуми қандай бўлади, деб ўйлайсиз?


Балки 2064 йилга бориб ўзбек пахтасини фақат роботлар етиштириб, роботлар ўзи терар? Балки умуман пахтанинг ўзи бўлмас?

Балки ўша йилга бориб, қуриган Орол яна сувга тўлар, балки бугунги кунда бошоғриғига айланган газ, электр ва бензинга умуман эҳтиёж туғилмас?


Қисқаси тасаввурларимизга бир эркинлик берайлик :)

**** **** **** *** *** *** *** *** *** *** *** *** *** *** *** **** *** *** *** *** ***
Биз билан боғланинг! Ўз фикрларингизни билдиринг!

OzodlikOnline – Сиз учун муносабат билдиришнинг энг қулай имконияти!
XS
SM
MD
LG