Линклар

Ўзбекистоннинг ташвишли эртаси тахдидлардан ҳолими?


Марказий Осиёда беқарорлик эҳтимоли борасида ҳам халқаро экспертлар, ҳам президент Ислом Каримовнинг фикри мос келмоқда.

Марказий Осиёда беқарорлик эҳтимоли борасида ҳам халқаро экспертлар, ҳам президент Ислом Каримовнинг фикри мос келмоқда.

Foreign Policy журнали эълон қилган тадқиқотда Марказий Осиë истиқболи тахдидли бўлиши мумкинлиги башорат қилинди. Бундан олдин Ўзбекистон раҳбари ҳам мамлакат хавфли бурилиш бўсағасида эканини таъкидлаган эди. Ўзбекистон президенти ва халқаро кузатувчилар тарафидан янграëтган хавфли бурилиш нималарда зоҳир бўлади. 2014 йилда Ўзбекистоннинг ташвишли эртасини тахдидлардан ҳоли қилиш учун нима қилиш керак? Бу саволлар жавобини Қурултойда изладик.



Америкада чоп этиладиган нуфузли Foreign Policy журнали ҳар йилги анъанага кўра, “Глобал барқарорликка таҳдид солувчи низолар” рўйхатини чоп этди. Бу гал рўйхатдаги 10та ўриндан бештаси янги номзодлар, улар орасида Марказий Осиё ҳам бор.

Рўйхатни тузган Foreign Policy мутахассиси Луиза Арборга кўра¸ мамлакат барқарорлигига хавф солувчи тахдидлар “ўз-ўзидан ва фавқулодда тарзда юзага келмайди. Одатда улар чуқур илдиз отган муаммоларнинг оқибати бўлади: иқтисодий қолоқлик, давлатнинг ўз фуқароларига тамал ижтимоий ҳақларни бера олмаслигида зоҳир бўлади”.

Бу ердаги асосий таҳлика омили, Foreign Policy наздида, бу – Афғонистондан НАТО қўшинларининг олиб кетилиши ҳамда минтақа давлатларининг аксариятида ҳокимиятни топшириш механизмлари мавжуд бўлмаган сиёсий тизимдир.

Эскирган инфраструктура, чегара масаласидаги тортишувлар, ресурслар учун кураш, зўр-аранг ишлаб турган хавфсизлик органлари, қон-қонга сингиб кетган коррупция – буларнинг бирортаси барқарорликка хизмат қилмайди¸ дейилади Foreign Policy журнали тадқиқотида.

Foreign Policy ëйинлаган ҳужжатдан сал олдин Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Сурхондарёда қилган чиқишида "ҳар қандай бурилишга тайёр туриш кераклгини" алоҳида таъкидлаган эди.

"Замон шундайки, ҳар қандай бурилишга тайёр бўлишимиз керак! Барака топгурлар, азизларим, қадрондларим мендан эшитинглар – замон шунақаки бизлар ҳамма нарсага тайёр туришимиз керак... Минг афсуски, замон шундай бўлаяптики, катта-катта давлатлар бир-бири билан келишмасдан, фақат Афғонистонни кўраяпмиз, Сурияни кўринглар, мана Арабистонни кўринглар, бошқа давлатларни кўринглар!" деган эди Ислом Каримов янги йил арафасида.

Ўзбекистон президенти ва халқаро кузатувчилар тарафидан янграëтган хавфли бурилиш нималарда зохир бўлади?

2014 йилда Ўзбекистоннинг ташвишли эртасини тахдидлардан ҳоли қилиш учун нима қилиш керак?

Бу саволлар жавобини Қурултойда изладик.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG