Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:32

Ҳафта суратлари: Муз қамалидан муз қасригача


Россиянинг Антарктика музлари қамалида қолган "Академик Шокальский" илмий тадқиқот кемаси 7-8 январдагина муз "ботқоғидан" қутилиши мумкин. 2 январь куни кемадаги 52 одам эвакуация қилинди.

Комбоджанинг Пномпене шаҳрида 3 январь куни норозилик намойишига чиққан тўқувчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасидаги тўқнашув пайтида яраланганлардан бири.


Фаластинлик болакай Саид Жасур Алининг дафн маросимини кузатмоқда. Саид Жасур Али 2 январь куни Фаластинга қарашли Ғарбий соҳил ерларининг яҳудийлар томонидан босиб олинишига норозилик билдирган намойишчиларни тарқатиш пайтида Исроил ҳарбийлари томонидан қўлланилган кўздан ёш оқизувчи газдан заҳарланиб ўлган эди.


Лондон ҳайвонот боғида сақланаётган Кумбука лақабли ушбу горилла ҳар йили ўтказиладиган инвентаризация фотосессиясидан ўтмоқда.


Тошкентдаги Мустақиллик майдонида Арча байрам.


Австралиянинг Сидней шаҳрида янги йил фейерверки.


Хитойлик усталар қордан қаср қурмоқда. Хитойнинг Цзилин вилоятидаги Чанчун шаҳри.


Қирғизистон пойтахти Бишкекда Янги йил арафасида ҳар йилги анъанага асосан Қорбобо ва Қорқизлар паради ўтказилди.


Украиналик бу қиз президент Виктор Януковичнинг Киевдан 15 километр узоқликда бўлган дала ҳовлиси олдида 29 декабрда норозилик намойиши ўтказган мухолифатчилардан бири. Қизнинг олдидаги қўғирчоқ Ливиянинг собиқ раҳбари Муаммар Қаддафийни тамсил этади. Қўғирчоққа “Виктор, бу жуда хавфли” деган лавҳа осиб қўйилган.


Афғон болалари Кобулдаги музлаган кўл устида ўйнамоқда.
XS
SM
MD
LG