Линклар

Мисрнинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолияти тақиқланган Мусулмонлар Биродарлиги тарафдорлари уюштирган намойишни тарқатиш учун полиция куч қўллагани оқибатида камида 13 киши нобуд бўлганини билдирди.

Намойишлар жума куни пойтахт Қоҳира, Александрия, Исмоилия, Файум ва Минйа шаҳарларида бўлди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, зўравонликлар пайтида камида 50 одам тан жароҳати олган.

Ички ишлар вазирлиги намойишчилардан 122 киши ҳибсга олинганини билдирди. Мусулмонлар Биродарлиги эса тўқнашувлар пайтида 19 одам ҳалок бўлганини иддао қилди.

Исломий қарашдаги президент Муҳаммад Мурсий июль ойида ҳарбийлар томонидан ҳокимиятдан ағдарилганидан бери Мисрда шу кунгача давом этиб келаётган норозилик намойишларида юзлаб одам нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG