Линклар

logo-print
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ 2014 йил 1 январдан жисмоний шахсларга тегишли мулк солиғи ставкаси 1,04 фоиздан 1,2 фоизга оширилди.

Айни пайтда Янги йилдан корхоналар ўз даромадидан тўлайдиган солиқ миқдори 9 фоиздан 8 фоизга озайди.

Сўнгги 13 йил давомида ҳукумат даромад учун белгиланган солиқ ставкаларини саккиз марта камайтирди.

Ўзбекистон президентининг қарорига мувофиқ Янги йилдан бинолар ва автотранспорт воситалари учун ижара ҳақининг минимал миқдори икки баробарга оширилди.

2014 йил 1 январидан яшаш учун мўлжалланмаган бинолар ижара ҳақи 1 квадрат метрга Тошкентда 6000 сўм, Нукус ва вилоят аҳамиятидаги шаҳарларда 4000 сўм, бошқа аҳоли пунктларида 2000 сўм қилиб белгиланди.
XS
SM
MD
LG