Линклар

logo-print

Шумахернинг шлемидаги видеокамера ўрганилмоқда


Михаэл Шумахер Италия шимолидаги Madonna Di Campiglio курортида, 2005 йил 13 январь.

Михаэл Шумахер Италия шимолидаги Madonna Di Campiglio курортида, 2005 йил 13 январь.

Франциялик терговчилар Формула-1 пойгаси бўйича жаҳон чемпиони Михаэл Шумахер чанғи учаётган пайтда йиқилиб оғир жароҳат олгани воқеасини унинг шлемига ўрнатилган камера ёрдамида ўрганишга уринмоқда.

Хабарларга кўра, полиция воқеага гувоҳ бўлган Шумахернинг 14 яшар ўғли Мик билан савол-жавоб ўтказган.

Шумахернинг шлемига камера ўрнатилгани жума куни тушдан кейин маълум бўлди.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, 29 декабрь куни 44 ёшли Шумахер Алп тоғларининг Францияга қарашли қисмида чанғи учаётиб, йиқилганида боши билан тошга урилган ва шлеми дарз кетган.

Икки марта жарроҳлик амалиёти ўтказилган Михаэл Шумахер Франциянинг Гренобль шаҳридаги касалхонада оғир аҳволда бехуш ётибди.

3 январь куни Шумахернинг ишқибозлари унинг 45 ёшга тўлганини касалхона биноси олдида нишонладилар.
XS
SM
MD
LG