Линклар

Ливанда ушланган жанггарилар етакчиси ҳарбийлар қамоқхонасида ўлди


Ливанда қўлга олинган исломий жанггарилар етакчиси Мажид Ал-Мажид шанба куни ҳарбийлар қамоқхонасида оламдан ўтди.

Саудия Арабистони фуқароси бўлган Ал-Мажид “Абдуллоҳ Аъзам” гуруҳининг лидери бўлган.

У декабрь ойи охирида ҳибсга олинган ва Ливандаги махфий жойда сақланган.

Ливан армияси генералига кўра, Ал-Мажид буйраги ишламай қолгани оқибатида оламдан ўтган.

Ал-Қоидага алоқадор экани айтиладиган сунний мазҳабидаги “Абдуллоҳ Аъзам” гуруҳи Яқин Шарқда амалга оширилган қатор ҳужумлар, жумладан, 2010 йилда Япониянинг нефт танкерига ва Исроилга қарши амалга оширилган ракета ҳужумларига алоқадор эканини иддао қилган.
XS
SM
MD
LG