Линклар

Ироқ ҳарбийларининг Фаллужа шаҳридаги жанггариларга ҳужуми давом этмоқда


Фаллужа шаҳри.

Фаллужа шаҳри.

Ироқнинг хавфсизлик кучлари билан сунний мазҳабидаги қабилалар мамлакат марказида жойлашган Рамади ва Фаллужа шаҳарларида Ал-Қоида жанггариларига қарши жанглар олиб бормоқда.

Озодлик мухбири шанба куни Фаллужа шаҳрининг тахминан 60 фоизи Ал-Қоида ва ҳукуматга қарши исёнчилар назоратида бўлганини хабар қилди.

Мухбирга кўра, Ал-Қоидага алдоқадор Ироқ Исломий Давлати ҳамда Левант (ISIS) гуруҳлари жанггарилари Ироқ армиясининг 1-дивизияси қомондонлигини ишғол қилган.

Ироқ армияси жанггариларни сиқиб чиқариш учун шаҳарни минамётлардан ўққа тутгани оқибатида саккиз киши ўлган, 30 одам жароҳат олган.

Рамади шаҳрида ўнлаб одам нобуд бўлган жума кунги тўқнашувлардан кейин полиция ва сунний қабилалар шаҳардаги позициясини мустаҳкамлаган.

Душанба куни Ироқ полицияси норозилик акцияси ўтказаётган суннийларнинг лагерини куч билан тарқатиб юборгнаидан кейин Анбар вилоятида вазият кескинлашди.
XS
SM
MD
LG