Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:46

Кобулда НАТО карвонига қарши ҳужум уюштирилди


Афғонистон пойтахти Кобул шаҳридаги дипломатик мавзеда НАТОга тегишли ҳарбий карвонга уюштирилган ҳужум учун масъулиятни толиблар ўз зиммасига олди.

НАТО баёнотига кўра, шанба куни тунда Кобулдаги Camp Eggers ҳарбий объектига киришда йўл четида бомба портлаган. Ҳужум оқибатида талафот кўрилмаган.

Толиблар электрон почта орқали тарқатган баёнотда ҳужум натижасида талафот етказилганини иддао қилган.

Шанба куни эрталаб Афғонистоннинг Нангарҳор вилоятида ҳарбий базага жанггарилар уюштирган ҳужумда халқаро коалиция кучларининг бир аскари ўлган эди.

Нангарҳор вилояти ҳокимининг матбуот котиби Аҳмад Зиё Абдулзайга кўра, НАТО ва Афғонистон ҳарбийларига қарашли базанинг дарвозаси олдида автомобилга ўрнатилган бомба портлатилганидан сўнг толиблар объектга ҳужум қилган.

Расмийларга кўра, ҳужум пайтида беш нафар жанггари отиб ўлдирилган.

Мазкур ҳужум учун масъулиятни толиблар ўз зиммасига олган.
XS
SM
MD
LG