Линклар

Нью Йоркдаги автомобил йўлига кичик самолёт фавқулодда қўнди


АҚШнинг Нью Йорк шаҳридаги катта автомобил йўлига кичик самолёт фавқулодда қўнди.

Расмийларга кўра, шанба куни тушдан кейин йўл қурилиши ташкилоти ходимлари Нью Йоркнинг Бронкс қисмидаги Deegan Express йўлида автомобил қатновини тўхтатганидан сўнг битта моторли самолёт ерга қўнган.

Фавқулодда қўниш натижасида самолёт бортидаги уч одамга жиддий жароҳат етмади.

Серқатнов йўлда автомобил аварияси рўй бергани қайд қилинмади.

Терговчилар самолётнинг автомобил йўлига фавқулодда қўниши сабабини ўрганмоқда.
XS
SM
MD
LG