Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:44

Ал-Маликий: Анбар вилоятида “барча террорчи гуруҳлар” мағлуб этилади


Ироқнинг Рамади шаҳридаги ҳукуматга қарши бўлган исёнчилар.
Ироқнинг Рамади шаҳридаги ҳукуматга қарши бўлган исёнчилар.
Ироқ Бош вазири Нури Ал-Маликий Анбар вилоятида ҳукумат хавфсизлик кучлари ва сунний мазҳабидаги қабилаларга қарши жанг қилаётган “барча террорчи гуруҳлар”ни мағлуб этишга ваъда берди.

Давлат телевидениеси орқали чиқиш қилган Ал-Маликий террорчиларни дастаклаётган сиёсий лидерлар ва қабила оқсоқолларини ўз қарорини қайта кўриб чиқишга чақирди.

Рамади шаҳридаги Озодлик мухбири Абдулҳолиқ Муҳаммад Фаллужа шаҳрига яқин ҳудудларнинг 60 фоизи Ал-Қоида ва ҳукуматга қарши бўлган исёнчилар назоратида эканини хабар қилди.

Ироқ армияси жанггариларни сиқиб чиқариш учун шаҳарни минамётлардан ўққа тутгани оқибатида саккиз киши ўлди, 30 одам жароҳат олди.

Душанба куни Ироқ полицияси норозилик акцияси ўтказаётган суннийлар лагерини куч билан тарқатиб юборганидан сўнг Анбар вилоятида вазият кескин тус солди.
XS
SM
MD
LG