Линклар

logo-print

Хитойда коррупцияга алоқадорликда гумонланган 37000 амалдор текширилди


2013 йил январь-ноябрь ойларида Хитойда коррупцияга алоқадорликда гумонланган 37000 давлат амалдори текширилиб 27000 дан ортиқ жиноий иш қўзғатилди.

Синхуа ахборот агентлиги хабарига кўра, 27236 та жиноий ишдан 12824 тасида одамлар кўрган зарар 5,51 миллиард юан, яъни, 900 миллион АҚШ долларини ташкил этган.

Миллий халқ партиясининг октябрь ойида ўтказилган қурултойида сўзлаган Хитой Бош прокурори Као Жианминг 2008 йил январидан 2013 йил август ойига қадар хизмат салоҳиятларини суиистеъмол қилганлик ёки пора олганликда гумонланган 200 минг мансабдор шахс текширилганини маълум қилган.

2013 йил март ойида Хитой Халқ Республикаси раиси этиб сайланган Си Цзинпин коррупция партияни емираётганини айтиб, бу иллатга қарши аёвсиз кураш давом этишини таъкидлаган.
XS
SM
MD
LG