Линклар

Хитой “Ўзбекистон темир йўллари” Давлат акциядорлик темир йўл компаниясига юк ташишда фойдаланиладиган тўртта электр локомотив етказиб берди.

Бу билан Хитойнинг Dalian Locomotive and Rolling Stock ширкати ва Хитойнинг Миллий техника импорт ва экспорт компанияси “Ўзбекистон темир йўллари”га етказиб берган локомотивлар сони 11 тага етди.

Қиймати 44,4 милллион АҚШ долларига тенг экани айтилаётган шартномани амалга ошириш учун Хитойнинг “Eximbank” и “Ўзбекистон темир йўллари” ширкатига беш йиллик имтиёзли муддат билан 20 йилга 42 миллион 170 минг доллар кредит ажратди.

International Railway Journal хабарига кўра, “Ўзбекистон темир йўллари” 2011-2015 йилларда ўз локомотивларини янгилаш режасига мувофиқ Хитойдан янги машиналар сотиб олган.
XS
SM
MD
LG