Линклар

logo-print

Керри: АҚШ Ироқ ҳукуматининг жанггариларга қарши курашини қўллаб-қувватлайди


АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Ал-Қоидага алоқадор бўлган жанггари гуруҳларга қарши курашди Қўшма Штатлар ироқликларга ёрдам беришини маълум қилди.

5 январь куни Қуддус шаҳрида сўзлаган Керри Вашингтон ўз қўшинларини Ироққа киритмаслигини қўшимча қилди.

АҚШ Давлат котибининг ушбу баёноти Ироқ Бош вазири Нури Ал-Маликий Анбар вилоятининг Фаллужа ва Рамади шаҳарларида ҳукумат кучлари ва сунний мазҳабидаги қабилаларга қарши жанг қилаётган “барча террорчи гуруҳлар”ни мағлуб этишга ваъда берганидан кейин янгради.

Хабарларга кўра, исёнчиларга қарши жанг қилаётган Ироқ полицияси ва сунний араб қабилалари жангчилари Анбар вилоятининг Рамади шаҳри яқинида ўз позициясини мустаҳкамлаган.
XS
SM
MD
LG