Линклар

АҚШ Давлат котиби: Эрон Сурия бўҳронини ҳал қилишда рол ўйнаши мумкин


АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Эрон 22 январь куни Женева шаҳрида Сурия бўйича ўтказилиши режаланган тинчлик музокараларидан ташқари бўҳрони ҳал қилишда рол ўйнаши мумкинлигини айтди.

Якшанба куни Исроилда сўзлаган Керри Суриянинг бўлажак ҳукумати ҳам ҳукумат ҳам мухолифатнинг розилиги билан тузилиши кераклигини Теҳрон қабул қилмагунича Вашингтон Эроннинг вазирлик даражасидаги учрашувларда қатнашишига қарши эканини урғулади.

Давлат котиби Сурия муаммосини ҳал қилиш йўлидаги уринишда Теҳроннинг иштирокини қутлашини қўшимча қилди.

Айни пайтда. Давлат котиби Ал-Қоидага алоқадор гуруҳларга қарши уруш олиб бораётган ироқликларга Вашингтон ёрдам беришини айтди.

5 январь куни Қуддус шаҳрида сўзлаган Жон Керри Вашингтон ўз қўшинларини Ироққа жўнатмаслигини қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG