Линклар

Украинада ҳукуматга қарши намойишлар бошланди


Украина мухолифати ва ЕИ тарафдорларининг Киев шаҳридаги намойиши, 2013 йил 22 декабрь.

Украина мухолифати ва ЕИ тарафдорларининг Киев шаҳридаги намойиши, 2013 йил 22 декабрь.

Украина пойтахти Киевнинг Мустақиллик майдонида 10 мингдан зиёд мухолифат тарафдори ҳукуматга қарши норозилик намойиши ўтказмоқда.

Бу янги йилда Украинада уюштирилган биринчи йирик намойишдир.

Ноябрь ойида Янукович Европа Иттифоқи (ЕИ) билан ассоциация ҳақида келишув имзолашни рад қилганидан кейин пойтахт Киев ва бошқа шаҳарларда ҳукуматга қарши норозилик намойишлар уюштирилди.

Янукович Россиянинг босими остида шундай қарор қабул қилгани тахмин қилинади.

Боиси, кейинроқ Россия Украинага 15 миллиард долларлик ёрдам ва арзон нархда газ етказиб беришни ваъда қилди.

Якшанба куни мухолифат ўз тарафдорларини православ насронийлар душанба ва сешанба кунлари нишонлайдиган Мавлуд байрамидан кейин ҳукуматга қарши норозилик акцияларини давом эттиришга чақирди.
XS
SM
MD
LG