Линклар

Эронлик зиёратчилар учаётган самолёт Мадинага фавқулодда қўнди


Саудия Арабистони Ҳаво Йўллари авиаширкатига қарашли Boeing 767 русумидаги самолёт якшанба куни Мадина шаҳрига фавқулодда қўнгани оқибатида 30 йўловчи жароҳат олди.

Улардан 11 нафари касалхонага ётқизилди, енгил жароҳат олганларга аэропортда тиббий ёрдам кўрсатилди.

Хабарларга кўра, Эроннинг Машҳад шаҳридан Мадинага учган самолёт бортида 315 нафар зиёратчи бўлган.

Эроннинг Тасним агентлигига кўра, орқа ғилдираклар очилмаганига қарамай, учувчилар улкан самолётни моҳирлик билан бошқариб ерга қўндиришга муваффақ бўлган.
XS
SM
MD
LG