Линклар

logo-print
“ЮКОС”нинг собиқ раҳбари Михаил Ходорковский Германиядан Швейцарияга жўнаб кетди, бироқ у ҳали доимий яшаш жойи ҳақида якуний бир қарорга келмаган. Бу ҳақда Ходорковскийнинг матбуот котиби Ольга Писпанен маълум қилди.

Унинг айтишича, Швейцария расмийлари Михаил Ходорковскийга виза берганларидан кейин унинг бу мамлакатда муқим қолиши ҳақида мишмишлар кўпайган, бироқ бу гаплар асоссиздир.

Писпанен Ходорковский уч ойлик оддий Шенген визасини олганини, бу сафардан мақсад ўғилларини Швейцариядаги мактабга қайтариш эканини маълум қилди.

- Михаил Ходорковский ҳали Швейцарияда ёки бошқа бирор мамлакатда муқим яшаш ҳақида қарор қабул қилгани йўқ, - деди унинг матбуот котиби Ольга Писпанен.

“ЮКОС” раҳбари Михаил Ходорковский ўн йиллик қамоқдан кейин Россия президентининг қарори билан авф этилган ва 20 декабрь куни озодликка чиққанди.
XS
SM
MD
LG