Линклар

Ўзбекистон ҳамон Интернет тезлиги паст бўлган мамлакатлар қаторида қолмоқда


Оokla ширкати рейтингига кўра, Ўзбекистон Интернет тезлиги бўйича жаҳондаги 188 мамлакат ўртасида 170-ўринни эгаллаб турибди.

Ширкатнинг NetIndex хизмати маълумотларига мувофиқ, бугунги кунда Ўзбекистонда Интернет тезлиги секундига 2,42 Мбитни ташкил қилади.

Рейтингдаги маълумотлар қиёсланса, Ўзбекистон Интернет тезлиги бўйича ҳозир минтақадаги қўшнилари бўлган Қозоғистондан 118 поғона, Тожикистондан 113 поғона, Қирғизистондан эса 89 поғона пастда экани маълум бўлади. Мазкур рейтингда Туркманистонга оид маълумотлар йўқ.

Мутахассислар ҳисоб-китобига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда 10 миллиондан зиёд одам Интернетдан фойдаланиб келади.

Ўзбекистон ҳукумати бир неча йилдан буён Чегара билмас мухбирлар ташкилотининг "Интернет душманлари" рўйхатидан тушмай келади.
XS
SM
MD
LG