Линклар

Москвада ўзбекистонлик меҳнат муҳожирининг жасади топилди. Россия пойтахти полициясининг маълум қилишича, Ўзбекистон фуқароси ўзи ишлаган иккиламчи металл корхонаси идорасида, жасадида иккита ўқ яраси бўлган ҳолда топилган. Унинг исми очиқлангани йўқ.

Полицияга кўра, қотилликни содир этганликда гумонланиб, Россиянинг Удмуртия Республикасидан бўлган 31 яшар фуқаро ва Коми Репсубликасидан бўлган 38 яшар фуқаро ҳибсга олинган. Гумонланувчиларнинг шахслари ҳам очиқлангани йўқ.

Москвада кейинги ойларда марказий-осиёлик ва кавказлик меҳнат муҳожирларига қарши ҳужумлар кўлами ортиб бормоқда. Октябрь ойида Москвада кавказлик муҳожир трафидан рус миллатига мансуб шахс пичоқлаб ўлдирлиши ортидан мигрантларга қарши йирик намойишлар бўлиб ўтган эди. Ўшандан бери Москва ва Санкт Петербургда марказий-осиёлик, жумладан бир неча ўзбекистонлик муҳожир ўлдириб кетилди.
XS
SM
MD
LG