Линклар

Қирғизистон: Бишкек ва Ўш мэрлари лавозимига номзодларни кўрсатиш бошланди


Қирғизистоннинг иккита йирик шаҳри мэрлари сайловларига номзодлар илгари сурила бошлади.

Қубаничбек Қулматов мэр лавозимига сайланиш учун талаб қилинган қирғиз тили имтиҳонидан душанба куни ўтди. Қулматовнинг номзоди якшанба куни Социал-Демократик партия томонидан кўрсатилди.

Бишкекнинг аввалги мэри Иса Обмурбеков ўтган ойда, ўзига нисбатан ваколатини суиистеъмол қилганлик айби бўйича тергов бошланиши ортидан истеъфо берган эди.

Айни пайтда, Ош шаҳар Марказий сайлов комиссияси раиси Риcбек Нурдиновнинг душанба куни Озодликка айтишича, шаҳар кенгашида кўпчиликни ташкил қилувчи коалиция Айтмамат Қодировни ўз номзоди сифатида кўрсатган.

Ўтган ойда ўз лавозимидан олинган Ўш собиқ мэри Мелис Мирзақматов ҳозирча ўз номзодини илгари сургани йўқ. Мирзақматов шаҳар ҳокими лавозими учун курашиш ниятлари борлигини айтиб келаётган эди.

Иккала шаҳар мэрини сайлаш 15 январ куни бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG