Линклар

logo-print

Қирғизистонда муфтийга қарши намойиш бўлиб ўтди


Қирғизистон муфтийси Раҳматулла Эгамбердиев

Қирғизистон муфтийси Раҳматулла Эгамбердиев

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида душанба куни мамлакат муфтийси Раҳматулла Эгамбердиевга қарши норозилик акцияси бўлиб ўтди.

Муфтият биноси қаршисига йиғилган 60 га яқин киши ўтган ҳафта жинсий ҳаётига оид видео Интернет тармоғида тарқатилган муфтийнинг лавозимидан кетишини талаб қилишди.

Намойишчиларга кўра, интим муносабатлари кенг оммага ошкор бўлган муфтийнинг диний лавозимда қолишига "маънавий ҳаққи йўқ".

Норозилик акциясида қатнашганларнинг аксари диндорлар экани айтилмоқда.

Айни дамда Қирғизистон давлат идоралари янги йил таътилида бўлгани сабаб бугун муфтиятда ҳеч ким бўлмаган. Идора биноси милиция ходимлари тарафидан қўриқланмоқда.

Қирғизистон муфтийси Раҳмутулла Эгамбердиевнинг ёш аёл билан интим муносабатлари акс этган видео 31 декабрь куни Интернетда тарқатилган эди. Бунга изоҳ берган муфтий яширин камерага олинган видеодаги аёл унинг никоҳдаги хотини экани ва видео кимлар тарафидан олинганини билмаслигини айтган.

35 ёшли Раҳмутулла Эгамбердиев ўтган йилнинг декабрида Қирғизистон муфтийси этиб тайинланган эди.
XS
SM
MD
LG