Линклар

logo-print

Тожикистонга ўғирликча олиб борилган машиналар ушлангани айтилди


Немис расмийлари Тожикистон президентининг қариндошлари Германиядан ўғирланган машиналарни ҳайдаб юришини иддао қилди.

Немис расмийлари Тожикистон президентининг қариндошлари Германиядан ўғирланган машиналарни ҳайдаб юришини иддао қилди.

Ўзбекистон божхоначилари ўтган йил давомида Тожикистонга ноқонуний тарзда олиб кетилаётган 20дан ортиқ транспорт воситаси ушалб қолинганини айтмоқда. Ўзбекистон Божхона қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, мамлакат ҳудуди орқали кетаётган поезд вагонлари текширувдан ўтказилиши натижасида, Европа мамлакатларида ўғирланган қимматбаҳо автомобилларнинг ноқонуний транзити аниқланган.

4 январ куни эълон қилинган пресс-релизда айтилишича, Тожикистон фуқаролари Болтиқбўий мамлакатларидан жўнатгани иддао қилинаётган машиналар орасида BMW, Range Rover, Lexus, Honda каби автомобиллар бўлган.

Ўзбекистон Божхонасининг баёноти бир неча ҳафта олдин Германия расмийлари Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоннинг қариндошлари ва атрофидагилар Германиядан ўғирланган 200га яқин қимматбаҳо машинани ҳайдаб юришига оид иддаоларни илгари суриши ортидан пайдо бўлди. Немис терговчилари машиналар қаердалигини уларда ўрнатилган GPS кузатув тизимлари орқали аниқлаганини айтмоқда.

Тожикистон расмийлари бу айбловларни рад этмоқда. Президент Раҳмоннинг матбуот вакили бу айбловларни “провокация ва ёлғон” дея атади. Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги асосий айбдорлар ўғирланган машиналарни ўз ҳудудидан транзит қилинишига йўл қўйган мамлакатларда, дея таъкидлаган.

Ўзбекистон божхона қўмитасининг 4 январ кунги баёноти, тожик расмийларининг бу иддаоларига жавоб сифатида кўрилмоқда.
XS
SM
MD
LG