Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:39

Google Chrome www.uza.uz сайти хавфли эканидан огоҳлантирмоқда


Google ширкатига доир Интернет браузери Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг вэб-сайтини шахсий компьютер учун хавф туғдирувчи шубҳали сайт ўлароқ, тўсиб қўйди.


Ҳозирда Google Chrome браузерида Миллий ахборот агентлигининг www.uza.uz сатийни очиб бўлмаётир. Сайтга кирмоқчи бўлган фойдаланувчилар бу “Вэбсайтда зарарли дастур бор!” дея огоҳлантирилмоқда.

“Google Chrome ҳозирча uza.uz сайтига киришни тўсиб қўйди. Ўтмишда бу сайтга хавфсиз тарзда кирган бўлсангиз-да, ҳозирда унга кириш компьютерингизга зиён келтириши эҳтимоли жуда юқори”, дея огоҳлантирмоқда Google.

Айни пайтда Ўзбекистон миллий ахборот агентлигининг сайтига бошқа браузерлар орқали кириш мумкинлигини қайд этиш жоиз.

Ўтмишда Ўзбекистон расмий идоралари сайтларидан компьютерларга вирус тушганига оид ҳолатлар бир неча марта учраган.
XS
SM
MD
LG