Линклар

logo-print

Ўзбекистонда бўлажак чемпионларни аниқловчи генетик таҳлил йўлга қўйилади


Профессор Муҳамедовга кўра¸ генетик таҳлил жорий этиладиган спорт турлари орасида футбол ҳам бор.

Профессор Муҳамедовга кўра¸ генетик таҳлил жорий этиладиган спорт турлари орасида футбол ҳам бор.

Академик Содиқов номидаги Биоорганик кимë институти генетиклари Ўзбекистон Олимпия қўмитаси ва спорт федерациялари билан ҳамкорликда бўлажак чемпионларни аниқлашга ëрдам берувчи генетик анализ ўтказишни йўлга қўймоқчи.

Бу ҳақда Озодликка мазкур дастур устида икки йилдан бери иш олиб бораëтган Геномика лабораторияси раҳбари¸ профессор Рустам Муҳамедов маълум қилди.

Олимга кўра¸ жаҳоннинг Хитой ва АҚШ каби аксар чемпионлари етишиб чиқаëтган мамлакатларда бундай генетик таҳлил амалда қўлланилаëтганига бир неча йил бўлади. “Олимпиада ва жаҳон чемпионларининг асосан ана шу давлатлардан чиқаëтгани тасодиф эмас¸ балки илмий тадқиқот устига қурилган инвестиция маҳсулидир”¸ деб таъкидлайди спорт генетикасини Ўзбекистонга олиб киришга аҳд қилган генетик олим.

“Икки йилдан бери лабораториямизда болада спортнинг муайян турига истеъдоди борлигини тасдиқловчи генлар жадвали тузилмоқда ва келаси йилдан ана шу тадқиқотни амалга кўчиришни режалаяпмиз”¸ дейди Озодлик билан суҳбатда профессор Муҳамедов.

“Бўладиган бола бошидан маълум”¸ “қонида бор”¸ “оққан дарë оқаверади” каби ўзбек мақол ва маталлари¸ аслида инсон тақдирини белгилашда ирсиятнинг қанчалик муҳим рол ўйнашини кўрсатади¸ деб давом этади профессор Рустам Муҳамедов.

Генетик олим билан Ўзбекистонда спорт генетикасини жорий қилиш жараëни ҳақидаги суҳбатни тўлиғича бу ерда тинглашингиз мумкин:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG