Линклар

Қирғиз муфтийсининг "зинокор"лиги норозилик уйғотмоқда


Раҳматулла ҳожи Эгембердиев.

Раҳматулла ҳожи Эгембердиев.

Айни кунларда қирғиз жамоатчилиги мамлакат муфтийси Раҳматулла ҳожи Эгембердиевнинг ëш аëл билан тўшакдош бўлгани акс этган видеодан жунбушга тушмоқда. Бу секс жанжали¸ кузатувчиларга кўра¸ дунëвий Бишкек билан ўзи учун кенгроқ мухторият истаëтган қирғиз муллалари ўртасидаги эски зиддиятнинг янги саҳнаси¸ холос.

Қирғиз жамиятида мамлакатдаги энг юқори мартабали дин пешвосининг тўшакда бегона аëл билан ишқий ўйинлари акс этган видео туғдирган ҳиссиëтлар ҳали-вери босиладиган кўринмайди.

Бу видеодаги яланғоч эркакнинг Қирғизистон муфтийси Раҳматулла ҳожи Эгембердиев экани ҳақида ҳеч кимда шубҳа йўқ – бу нарсани ҳатто муфтийнинг ўзи ҳам тасдиқлади.

Аммо ҳозирча унга тўшакдош бўлган ëш аëлнинг кимлиги сирлигича қолмоқда.

Видеога муносабат билдираëтган кўпчилик¸ бу аëлни Қирғизистон мусулмонларига ислом ва шариат йўлини кўрсатиши лозим бўлган муфтийни йўлдан урган “секс бомба” деб атамоқдалар.

Видеога изоҳ берган муфтий Эгембердиевнинг ўзи¸ Худонинг олдида бегуноҳ экани¸ видеодаги аëл ўзининг тўрт йиллик никоҳли хотини эканини иддао қилмоқда.

Аммо душанба куни Қирғизистон муфтияти биноси олдида тўпланган кичик гуруҳ намойишчилар бундай изоҳни қабул қилмаслигини таъкидлаб¸ “зинокор муфтий”дан зудлик билан ўз лавозимига истеъфо беришни талаб қилдилар.

Бишкекда жойлашган Мусулмонлар кенгаши фаоли Бакит Нурдинов¸ видеодаги ишқий ўйин мусулмонларни жунбушга солаëтганини айтади:

- Бу ҳақда жуда қизғин баҳс кетаяпти. Мусулмон руҳонийлари қаттиқ шокка тушган. Вазият жуда оғир ва нима дейишни ҳам билмайман. Бунақа нарса биринчи марта бўлаяпти. Шунақа нарсага гувоҳ бўлишнинг ўзи дилни хира қилади¸ дейди ëш мусулмонлар гуруҳи фаоли.

Муфтийнинг тўшакдаги ҳаëти яширин камера билан ëзиб олинган видео Янги йил арафасида қирғиз веб саҳифаларида пайдо бўлди.

Гарчи ҳозирга келиб бу видео Интернетдан олиб ташланган бўлса-да¸ бу видео ортида муфтийга менгзаш яланғоч эркакнинг оқ-қора сурати қолди.

Муфтий Эегембердиев секс жанжал боис жамоатчилик оғзига тушаëтган биринчи қирғиз расмийси эмас. Ата-мекен партияси раҳбари Ўмурбек Текебаевнинг айни алпоздадаги видеотасвири 2008 йилда Интернетга ташланиб¸ 2011 йилги парламент сайловлари арафасида яна қайта янгиланган эди.

Аммо мамлакат мусулмонлари раҳнамоси саналмиш муфтийнинг бундай видеоси Қирғизистонда илк бор Интернетда пайдо бўлди ва кейинги тўрт йил ичида бешта муфтий алмашган мамлакат жамоатчилиги учун бу бомба каби таъсир қилмоқда.

Эгембердиев мусулмонларни ҳажга олиб бориш орқали топган даромадини солиқдан яширганлик ва коррупцияда айбланаëтганига қарамай¸ бундан бир йил аввал Қирғизистон муфтийси лавозимига тайинланган эди.

Ўзига қўйилган бу айбларни асоссиз деб келаëтган муфтий¸ шахсий ҳаëтига кимнинг бунчалик қизиқишини билишга қизиқаëтгани таъкидламоқда. Бундан аввал Эгембердиев ҳукумат расмийлари ва махфий хизматларни ўз хос ҳаëтига аралашаëтганликда айблаган эди.

Қирғизистон президентининг парламентдаги намояндаси Ўрозбек Молдалиев сек видеоси ортида ҳукумат уюштирган босим кампанияси борлигини рад этди ва қирғиз муфтийларини жамият учун ахлоқий ўрнак бўлиш ўрнига¸ нафс балосига йўлиққанликда айблади:

- Бутун бошли муллалар авлодининг маърифий даражаси бир-биридан фарқ қилмайди. Бугун уларнинг ҳаммаси муфтий бўлишга ишқибоз. Муфтийлик орзуси ортида эса ҳаж бизнеси турибди. Бу бизнес 4-5 миллион долларлик порани ўзини қилишни англатади¸ дейди Молдалиев.

Эгембердиевнинг видеодаги ëш аëл ўзининг никоҳли хотини экани ҳақидаги баëноти ҳам¸ Қирғизистонда қўш ва кўп хотинлилик қонун орқали тақиқлангани боис¸ унинг бошига бало бўлиши мумкин. Қирғиз матбуотига кўра¸ Эгембердиевнинг қонуний хотини бор ва гарчи унинг кимлигини кўпчилик билмаса ҳам¸ видеодаги аëлнинг бошқа экани тахмин қилинмоқда.

Бу жанжал ортидан қирғиз Интернет саҳифаларида кекса эркак ва аëлнинг¸ ўз қизлари Эгембердиевнинг никоҳли хотини эканини тасдиқлаган видеоси пайдо бўлди ва улар эр-хотиннинг тўшакдаги иши акс этган видеодан жунбушга тушганини билдирди.

Муфтий Эгембердиев атрофидаги сек жанжали¸ Қирғизистоннинг дунëвий ҳукумати билан ўзи учун кенгроқ ваколат истаëтган муфтият ўртасидаги зиддиятнинг навбатдаги кўриниши сифатида талқин этилмоқда. Зотан ҳозирга қадар бу лавозимга келганлардан бирортаси беш йиллик муддатини охирига қадар ўташга муваффақ бўла олмади - бири коррупция жанжали боис ишдан кетган бўлса¸ бошқаси ўғирлаб кетилиб¸ калтаклангани ортидан истеъфо берди.

Диний ишлар бўйича давлат қўмитасининг собиқ раҳбари¸ депутат Канибек Осмоналиев коммунизм қулаганидан 20 йилдан кўпроқ вақт ўтиб ҳам¸ Қирғизистонда тузук-қуруқ исломий арбоб топилмаëтганини айтади:

- Буларнинг бари номига муфтий¸ холос. Ўтган 20 йил ичида биз ақалли битта бўлсин руҳоний етиштира олмадик. Аҳолимизнинг 83 фоизи мусулмондир. Биз фақат Ҳажга одам юбориб¸ пул топиш ҳақида гапирамиз ëки ҳар хил араб жамғармаларидан бир нарсалик бўлишни ўйлаймиз¸ холос. Шу боис¸ жамоатчилик тафаккурида советлардан қолган атеизм ҳукмронлик қилишда давом этмоқда¸ дейди Османалиев.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG