Линклар

Ўзбекистонда эркин бизнес юритса бўладими? Пора бермасдан, мансабдор танишларига суянмасдан, ҳалол тадбиркорлик қилиш мумкинми ёки йўқми? Тадбиркорлар қарор олишда мустақилми ёки маҳаллий ҳокимиятларга қарамми? Oзодликнинг чоршанба, 8 январь, Тошкент вақти билан соат 21.05 да OzodSkype ва OzodSkype2 манзилларида бошланадиган BahsOnline дастурида бу борада икки хил қарашдаги тингловчилар орасида мунозара борди.


Ўзбекистон ҳукумати мамлакатда тадбиркорликни ривожлантириш учун барча шароитлар муҳайё қилингани, тадбиркорлар эркин бизнес юритиш учун ҳамма имкониятлардан бемалол фойдаланаётганини иддао қилиб келади.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ҳам Конституциянинг 21 йиллигига бағишланган йиғинда мамлакатда эркин бизнес юритиш учун етарли қонунчилик базаси яратилганини гапирган эди:

“Жамиятимизни эркинлаштириш, бизнес юритиш учун ҳуқуқий ва қонунчилик базаси ҳамда зарур шароитнинг мунтазам равишда такомиллаштириб борилгани иқтисодиётимизни изчил ва барқарор ривожлантиришда, аҳолимизнинг ҳаёт даражаси ва сифатини юксалтиришда катта ўрин тутганини қайд этиш лозим”, деган эди президент.

Ўзбекистонлик аксар тадбиркорлар қонунларда тадбиркорликни ривожлантириш учун шароит ва эркинликлар ваъда қилинган бўлса-да, амалда тадбиркорликни эркин ривожлантиришга қатор сунъий тўсиқлар қўйилганини айтадилар.

Тадбиркорларга кўра, таниш-билишсиз ёки маҳаллий ҳокимларнинг оғзаки берилган “топшириқ”ларини бажармай туриб, бирор бизнесни ривожлантириб бўлмайди.

Тадбиркорлар ўз фаолиятини ривожлантиришга банклардан кредит олиш учун кредитнинг маълум бир фоизини пора сифатида кредит берувчиларга қайтариб беришга мажбур эканини айтадилар.

Хўш, Ўзбекистондаги бугунги шароитда эркин бизнес юритишнинг имкони борми ёки йўқ?

Баҳснинг тўлиқ шаклини қуйида тинглашингиз мумкин:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG