Линклар

logo-print
Бугун православ насронийлар Юлий тақвими бўйича Исо Масиҳ таваллуд кунини нишонламоқдалар.

Мавлуд муносабати билан дунёдаги барча православ черковларида ибодат маросимлари ўтказилмоқда.

Биргина Рус православ черковига қарашли бундай ибодатхоналардан бутун дунё бўйлаб 30 мингга яқини борлиги айтилади.

Россия президенти Владимир Путин қишки Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилувчи Сочи шаҳрида янги қурилган Исо Масиҳ черковидаги мавлуд ибодатларида қатнашди.

Миср православ черковларида байрам муносабати билан хавфсизлик чоралари кучайтирилгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG