Линклар

Афғонистонда худкуш камарини таққан 10 яшар қизча ушланди


Худкуш камари билан ушланган Сфозмай полиция идорасида.

Худкуш камари билан ушланган Сфозмай полиция идорасида.

Афғонистон полицияси худкуш камарини тақиб олган 10 яшар қизчани ҳибсга олди.

Сфозмай исмли қизчанинг чегарадаги полиция постини портлатмоқчи бўлгани айтилмоқда.

Мамлакат Ички ишлар вазирлиги матбуот котибининг БиБиCига айтишича, худкуш камарини таққан қизча якшанба куни кечки пайт Ҳелманд вилоятидаги чегара пости ёнида ҳибсга олинган.

Расмий тахминича, қизчани бу ишга Толибон ҳаракатида нуфузли қўмондон бўлган акаси ундаган бўлиши мумкин.

Қизчанинг вилоят пойтахти Лашкар Гоҳ шаҳрига юборилгани ва шок ҳолатда экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG